Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Биткоин нархи 100 минг доллардан ошди

🔹 Жанубий Корея Президентига Юн Сок Ёлга нисбатан ҳарбий ҳолатни жорий қилганлиги сабабли тергов бошланди. Тергов давлатга хиёнат иши бўйича олиб борилмоқда.

🔹 Украина Россия билан муносабатларини ўзгартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда. Киев “тинчликка тайёрлигини” эълон қилмоқчи. "Аммо бу барқарор тинчлик бўлиши керак", деб таъкидлайди манба.

🔹 Биткоин нархи 100 минг доллардан ошиб, тарихдаги энг юқори даражага етди.

🔹 Европа Иттифоқи Украинага 50 миллиард доллар маблағ ажратишга тайёр — ҳатто Доналд Трамп АҚШ президенти лавозимига киришганидан кейин бу жараёнда иштирок этишдан бош тортса ҳам.

🔹 Арманистон, Ҳиндистон ва Эрон уч томонлама савдо йўлини яратиш масаласини муҳокама қилмоқда.

🔹 Франция ҳукуматига ишончсизлик вотуми Макроннинг истеъфосига олиб келиши мумкин. “Итоатсиз Франция” сўл партияси фракцияси раҳбари Матилде Панот республика президенти Эммануэл Макроннинг истеъфосини талаб қилди. Макрон бугун халққа мурожаат қилиши ҳақида маълумот пайдо бўлди.

🔹 Исроил ҲАМАС ҳаракатига Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича янги таклифни тақдим этди. Улар янги таклиф "август ойида муҳокама қилинган таклифдан унчалик фарқ қилмаслигини" айтишмоқда. Янги лойиҳа ҳозирда музокаралар учун асосий канал ҳисобланган Миср орқали ҲАМАС вакилларига етказилган.

🔹 Эрон ғарбида 5,6 ва 5 магнитудали иккита кучли зилзила содир бўлди. Зилзила оқибатида 15 киши жабрланган.

🔹 Польшанинг Познан шаҳридаги Миллий музей коллекциясида фашистлар Германияси диктатори Адолф Гитлернинг шахсий Штандарти (махсус байроқ) топилди. Экспертлар фикрича, бу Гитлер учун махсус яратилган ягона омон қолган штандарт бўлиши мумкин.