Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Қирғизистон Тожикистон билан чегарадаги муаммоларни ҳал қилмоқчи
🔹 Тбилисида полиция ва махсус кучлар Грузия парламенти биноси яқинида “хорижий агентлар” ҳақидаги қонунга қарши навбатдаги норозилик намойишини тарқата бошлади. Намойишчилар депутатлар қонун лойиҳасини кўраётган парламентдан чиқиш йўлларини тўсиб, полицияга тош ва шишалар отишган. Бунга жавобан ҳуқуқ-тартибот ходимлари намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ, сув пуркагич, резина ўқлардан фойдаланган. Грузия мухолифати қонун лойиҳаси Россиянинг "хорижий агентлар" ҳақидаги қонунчилигини такрорлайди, деб даъво қилмоқда.
🔹 Чегара муаммосини ҳал қилиш учун Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудларни алмашиш вариантини кўриб чиқиши мумкин, деган Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманқулов. Муаммо шундаки, Боткен вилоятидаги чегара аҳоли гавжум ҳудудлардан, кўча ёки ҳовлилар ва ҳатто уйлар орқали ўтади.
🔹 Украинанинг жанговар учувчисиз қурилмалари Россиянинг Рязань нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилган. Ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
🔹 Польша Қуролли Кучлари ҳарбий техникани мамлакат шимолига, жумладан Россиянинг Калининград вилояти билан чегараларга ўтказишмоқчи. Бунга НАТО машғулотлари ўтказилиши ва қўшинларнинг Россия чегараларига қадар ҳаракатланиши сабаб бўлмоқда.
🔹 Туркия Анқара кўчаларини кучли ёмғир туфайли яна сув босди. Ёғингарчилик туфайли шаҳардаги сув сезиларли даражада кўтарилган.
🔹 Франция полицияси Париж мэрияси олдидаги қочқинлар лагерини тарқатиб юборди. Шаҳарда Олимпиадага шу тарзда ҳозирлик кўрилилаётгани айтилмоқда. Бундай тозалашлар кўпайиб, мигрантлар шаҳар четига эмас, балки пойтахтдан узоқроққа олиб кетилмоқда.
🔹 АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин ҳамкор давлатларни Patriot зенит-ракета комплексларини Украинага топширишга
чақирди.