Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Японияда юз ёшдан ошганлар сони 95 минг нафарга етди, Ҳиндистонда ҳалокатли вирус тарқалмоқда
🔹 Франция Миллий ассамблеяси – парламентнинг қуйи палатаси бугун, 17 сентябрь куни президент Эммануэль Макронга импичмент эълон қилиш резолюциясини кўриб чиқди.
🔹 2025 йил 1 январдан бошлаб Москва вилояти ҳукумати хорижий фуқароларнинг алкоголь ва тамаки савдоси, кўча таомлари, ижтимоий хизматлар, шунингдек, спорт, маданият, ҳордиқ чиқариш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида патент бўйича ишлашига чекловлар киритади.
🔹 Германиянинг Volkswagen автоконцерни заводларининг ёпилиши муносабати билан 15 мингдан ортиқ ходимини ишдан бўшатиш остонасида.
🔹 Украина қуролли кучлари 80 минг аскарини йўқотди, яна 400 минг аскар яраланган. Россия Қуролли кучларида қурбонлар сони 200 минг нафар, ярадорлар 500 минг нафар, дейилади "The Wall Street Journal"да. Украина аҳолиси тўрт баравар кам бўлгани учун бундай йўқотишларга дош бериш қийинроқ кечади. Аммо узоқ муддатли уруш оқибатлари урушдан олдин ҳам демографик муаммоларга дуч келган ҳар икки давлат учун "ҳалокатли" бўлади, дейилади манбада.
🔹 Европа Иттифоқи Россия Федерациясининг музлатилган активларидан 1,4 миллиард евро фойдани Украинага қурол сотиб олиш учун ажратди. Бундан ташқари ЕИ Украинага 2024 йил охиригача, АҚШ иштирокидан қатъи назар, тахминан 44,48 миллиард доллар миқдорида янги кредит беришга рози.
🔹 Японияда 100 ёшдан ошган аҳоли сони рекорд даражадаги 95 минг кишига етди. Мамлакатда сайёрадаги энг кекса одам – 1908 йилда туғилган 116 ёшли Томико Итука истиқомат қилади. 65 ёшдан ошган японияликлар сони сўнгги бир йил ичида 20 минг кишига ўсган.
🔹 Россиялик терговчилар Красногорскдаги "Крокус сити холл" концерт залида содир этилган терактни доирасида 2 мингдан ортиқ киши сўроқ қилингани айтилмоқда.
🔹 Ҳиндистонда ҳалокатли Nipah вируси авж олди. Маълум бўлишича, мамлакатда ушбу касалликдан ўлим ҳолати қайд этилгач ниқоб тақиш режими жорий қилинган.