Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хориждан ҳосилдор узум навлари келтирилади

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти бош директори Пабло Роко Бласко бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Нуруллаев билан бўлиб ўтган учрашувда вилоятда узумчилик ва виночилик соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, янги токзорларни ташкил қилиш, юқори ҳосил олиш ва маҳсулотни қайта ишлаш, хориждан янги узум навларини келтириш масалалари муҳокама қилинди. 2021 йилда Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти Бош ассамблеяси йиғилишини Самарқандда ўтказиш бўйича келишиб олинди.

Меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги Ховренко номли «Самарқанд вино комбинати» акциядорлик жамияти, Тайлоқ туманидаги “Боғизоғон” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Шунингдек, шаҳардаги Улуғбек расадхонаси, Амир Темур мақбараси ва Регистон мажмуасини томоша қилди.

Бахтиёр МУСТАНОВ.