Хориждан келган айрим фуқароларда қизамиқ касаллиги аниқланмоқда

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, эмлашдан бош тортганлар ҳисобига, 2023 йилда дунёда ва Европа минтақасида қизамиқ бўйича эпидемиологик вазият кескинлашди.

Aйни пайтда Украинада 23 070, Сербияда 4 954, Францияда 2 576 , Грецияда 2 476, Италияда 2 020, Россияда 1 396, Грузияда 1 128 ҳолатда қизамиқ касаллиги қайд этилган.

Қўшни мамлакатлар Aфғонистонда 2023 йилнинг ҳозиргача бўлган даврида 2 105 ҳолатда, Тожикистонда эса 300 дан ортиқ Қозоғистонда 169 та ҳолат қайд этилган.

Санэпидқўмита Ахборот хизмати берган маълумотга кўра, республикамизда жорий йилнинг июль ойи ҳолатига кўра, қизамиқ касаллигига шубҳа қилинган 306 нафар беморнинг қон намуналари вирусологик лабораторияга юборилган. Улардан 164 тасида қизамиқ аниқланган.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, мамлакатимизда қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари асосан хориждан келган қизамиқ билан касалланганлар билан алоқада бўлган фуқаролар орасида аниқланмоқда, дейилади қўмита маълумотида.