Йигитлар ҳарбий хизматга йўл олди
- 05.03.2019 20:26
- 179
- Самарқанд
Самарқанд вилоят мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида Қуролли Кучлар сафларида муддатли ҳарбий хизматни ўташга йўл олаётган йигитларни кузатиш тадбири бўлиб ўтди.
Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, бўлажак юрт посбонларининг ота-оналари иштирок этган тадбирда Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов ва бошқалар бугунги кунда Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли миллий армиямиз салоҳияти юксалаётганини эътироф этишди. Она Ватанни асраш ва уни ҳимоя қилиш азалдан энг муқаддас бурч эканлигини таъкидлаб, йигитларга оқ йўл тилашди.
Тадбирда хизматга йўл олган бўлғуси аскарларга вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ҳамда ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Б.МУСТАНОВ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 29 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 51 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!