Ёнғинга сабаб бўлаётган трансформатор таъмирланяпти
- 01.07.2022 15:29
- 85
- Самарқанд
Кеча телеграм каналимизда Қўшработ туманининг Қоратош маҳалласи, Шўрча қишлоғида истиқомат қилувчи Неъматулла Матаевнинг аҳоли хонадонларига электр энергияси узатувчи трансформатордан ўт чақнаб, ёнғин содир этилаётгани, оқибатда атрофдаги ўт-ўлан, аҳоли томорқаларига зарар етказилаётгани ҳақидаги мурожаати эълон қилинганди.
Ушбу мурожаат юзасидан “Самарқанд ҲЭТК” AЖ ахборот хизмати қуйидагича муносабат билдирди:
"Мазкур масала “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” AЖ масъуллари томонидан назоратга олиниб, мавжуд муаммони бартараф этиш юзасидан туман электр таъминоти корхонаси раҳбарига тегишли топшириқлар берилди.
Айни пайтда Қоратош маҳалласи ҳудудидаги трансформатор пунктида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда".
Теглар:
трансформатор
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 14 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!