Ёқутистон аланга ичида қолди
Сибирдаги ёнғин мамлакатга кўп зарар келтирмоқда, деб ёзди The Washinton Post. Бу ҳатто Греция, Туркия, Италия, АҚШ ва Канададаги ёнғинларни биргаликда олгандагидан ҳам кўп.
Ёқутистонда олов аллақачон 8 миллион гектар ҳудуднинг кулини кўкка совурди. Бу Россияда аланга ичида қолган майдоннинг ярмини ташкил қилади. Ўтган кунларда олов Ёқутистондан 60 километр нарида бўлди, осмонни тутун қоплагани боис аэропорт ёпилди. Ёнғин мамлакатни қамраб олиб, ҳатто чегарадан ўтиб кетди. Ҳудуддаги 400 аҳоли пунктини қамраб олиб, Красноярск, ҳатто Хитой, Мўғулистон, Янги Ер, Шимолий Қутбни тутун билан қоплади.
Табиий офатнинг сабаблари кўп. Аввало, мисли кўрилмаган жазирама иссиқ. Бунинг устига, ўрмонларни муҳофаза қилиш тизими йўқ қилинган, молиялаштириш ва қўриқлаш структураси кескин қисқартириб юборилган. Даҳшатлиси, ёнғин турар жойлар, чорва молларини нобуд қилиб, одамларни бошпанасиз қолдирмоқда.
Россия ОАВ нашрларидан Т.ШОМУРОДОВ таржимаси.