Франциядаги ёнғинни ўт ўчирувчи уюштирган бўлиб чиқди

Июль ойида Франциянинг турли ҳудудларида минглаб ўт ўчирувчилар кенг кўламли ўрмон ёнғинлари билан курашаётган бир пайтда, кўнгилли ўт ўчирувчи бир неча ўрмонни ёндирганига иқрор бўлди.

BFM TV телеканалига кўра, гумонланувчи 22 май, 21 июль ва 26 дан 27 июлга ўтар кечаси Эро департаменти (мамлакат жануби)даги тўртта ёнғинга сабабчи бўлганини тан олган. Ёнғин 800 гектарга яқин ўрмонни йўқ қилган.

Ўзининг мотивациясини тушунтирар экан, у ўт ўчирувчилар аралашувини ошириш, "оиладаги зўравон муҳитдан қочиш" ва "адреналин" ошириш туфайли ҳаракат қилганини айтди.

Бунинг устига кўнгилли ўт ўчирувчи ўрмон қўриқчиси ва маҳаллий муниципалитет аъзоси бўлиб чиқди. Унга 15 йиллик қамоқ жазоси ва 150 минг евро жарима солинади.