Греция: Ўрмон ёнғинлари қадимги Олимпиага яқинлашди
- 06.08.2021 14:19
- 40
- Хориж
Грецияда ўрмон ёнғинлари қадимги Олимпия ўйинлари бошланган ва минг йилдан кўпроқ вақт давомида ўтказиб келинган қадимий Олимпияга яқинлашди.
Юзлаб ўт ўчирувчилар тун бўйи олов билан курашди, лекин кучли иссиқ ва шамол туфайли оловни ўчириб бўлмаяпти. Бундан ташқари, янги-янги фронтлар пайдо бўлмоқда. Қутқарувчи ва кўнгиллилар унинг йўлини тўсиш мақсадида хандаклар қазиб, сув билан тўлдиришди.
Яқин атрофдаги қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилиняпти.
Грецияда ўн кун давомида 40 даража иссиқ сақланиб турибди. Мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида ҳар куни ўнлаб ўрмон ёнғинлари содир бўлмоқда. Ҳозирги кунда энг кучли ёнғин Афина шаҳрига яқинлашди, шунингдек 70 километр узоқликдаги Эвбея оролидаги Аттика пойтахти ва Илиа минтақасидаги Пелопоннесда содир бўлмоқда.
Метеорологлар маълумотларига кўра, фақат тўрт кун ичида, якшанбадан чоршанбагача мамлакатда 6 минг гектар ўрмон ёниб кетган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!