Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Европада оловли фронт кенгаймоқда

Мана бешинчи кунки, Туркияда ўрмон ёнғинлари тўхтагани йўқ. Қурбонлар сони саккиз кишига етди. 850 дан ортиқ одам зарар кўрди. Кўпчилик бошпана, уй ҳайвонлари, мол-мулкидан айрилди. Алангани ўчириш 40 даража иссиқлик туфайли мураккаблашди.

Дам олувчилар Анталия ва Муғла яқинидаги курортларни оммавий равишда тарк этмоқда. Соҳил қўриқчилари ва мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари кемалари оммавий эвакуация эҳтимоли учун қирғоққа тортилган. Ёнғин Бодрумдаги турар-жой, меҳмонхоналарга етиб борди ва одамларни жон сақлаб қочишга мажбур қилди.

"Миллий фалокат" деб номланган ёнғинларнинг асосий версияси - бу ўт қўйиш бўлиб қолмоқда.

Грециянинг ғарбий қисмида мисли кўрилмаган қурғоқчилик ва кучли шамол туфайли ёнғин жабҳаси кенгайди. Дам олиш кунлари 120 га яқин ёнғин қайд этилди. Улардан энг йириги Родо оролида рўй бермоқда. Патрас шаҳри яқинидаги тўртта аҳоли пункти халқи хавфсиз жойга олиб кетилди.

Сицилияда ҳам ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво шароитида ёнғинга қарши кураш бормоқда. 800 дан ортиқ ўт ўчирувчилар жалб қилинган. Аммо орол маъмурлари ёнғинни ўчира олмаётганини тан олишди ва Римдан ёрдам сўрашди. Эвакуация Пескара шаҳрида амалга оширилди. У ерда машҳур Pineta Dannunziana қўриқхонаси ёнмоқда.
Италия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳам ёнғинлар ўт қўйиш оқибатида келиб чиқққанлигини эҳтимолдан холи қилишмади.