ЙПХ инспекторини судраб кетган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
- 24.01.2020 14:29
- 214
- Жиноят ва жазо
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрининг Буюк ипак йўли кўчасида ҳаракатланиб, ЙПХ инспекторини судраб кетган “Дамас” ҳайдовчиси ҳақидаги видео кенг тарқалди.
Ҳайдовчи ушланиб, унинг шахси аниқланганда, у Самарқанд тумани Туркман қишлоғида яшаши, бошқарувидаги автомашина отасига тегишли эканлиги маълум бўлди. Ҳайдовчи У.Ж. Нарпай кўчасидан Буюк Ипак йўли кўчасига йўловчиларни ноқонуний олиб келаётган пайтида, уни тўхтатмоқчи бўлган ЙРХ ходимига бўйсунмай, уни маълум масофага судраб кетган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194-195-моддаларига асосан тўпланган ҳужжатлар қонунан кўриб чиқилиб, ҳайдовчига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!