“Юлдузлар уруши” АҚШ хазинасига 293 миллион доллар зиён келтирди
Гап шундаки, АҚШда “Юлдузлар уруши” фильми намойишидан сўнг 2 миллиондан кўпроқ одам ишга чиқмаган.
Рост-да, ҳаётингга уруш таҳдид солиб турган экан, ишлашдан маъно нима?.. Экспертларнинг фикрича, фильмни томоша қилганларнинг меҳнат унумдорлиги кескин пасайиб кетган. Шундай қилиб, фильм намойиши хазинага 293 миллион доллар зиён келтирди.
Чақмоқли жой
Венесуэлада шундай жой бор. У ерда ҳар куни чақмоқ чақиб туради. Ҳодиса “Кататумбо чақини” деб ном олган.
Чақин Кататумбо дарёсининг Маракайбо оролига қуйилиш жойида содир бўлади. Бу жой дунёда энг кўп чақмоқ чақадиган жой ҳисобланади: йилига бир квадрат километрга 250 та чақин тўғри келади. Чақин авжига чиққанида бир дақиқада 28 мартагача чақмоқ чақади.
Фирибгар рейс
Номаълум томонга парвоз қилиш, айрим йўловчиларга қизиқ бўлса керак-да. Австралиянинг “Qantas” авиайўловчи ташиш хизмати шундай номаълум манзилни амалга жорий қилди.
Йўловчиларга уч йўналиш тавсия этилади, аммо самолёт қаерга қўниши айтилмайди. Дастурга кўра, “диққатга сазовор жойлар устидан парвоз” қилинади. Креслода ястаниб ўтирган йўловчи олдидаги экранда манзараларни томоша қилади. Бунда рейс “Сидней – Сидней” ёки “Мельбурн – Мельбурн” бўлиши мумкин. Бечора йўловчи самолёт жойида гуриллаб турганини қаердан билсин.
Шунақаси ҳам бўлади
Дугоналар Кассандра Мэдисон ва Жулея Кинетти Коннектикут штати Нью-Хейвен шаҳрида ресторанда ишлаганларида танишишганди. Қизлар жуда кўп нарсаларга ҳамфикрликларини дарҳол сезишди.
Иккови ҳам Доминикан Республикасида туғилган, АҚШдаги оилаларда асранди бўлиб вояга етган. Кўп йиллар ўтиб Кассандра ўзининг отасини излаб топади, ўшанда маълум бўлишича, Жулея унинг синглиси бўлиб чиқади. Қаранг, тақдир-да!
Т.Шомуродов тайёрлади.