“Зафар” чойхонаси раҳбарига маъмурий жарима қўлланилди

Айни пайтда ўтказилаётган халқ депутатлари вилояти Кенгашининг ўн иккинчи сессиясида вилоят ҳокими Э.Турдимов Самарқанд шаҳридаги “Зафар” чойхонасида карантин қоидаларига зид равишда тўй маросими ўтказилганини қайд этди. Бунинг учун ушбу умумий овқатланиш объекти масъулларига нисбатан маъмурий жарима қўлланилган.

Вилоят ҳокими аҳолини карантин қоидалари юмшатилганини суиистеъмол қилмасликка, белгиланган қоидаларга қатъий амал қилишга чақирди.