Замонавий автобуслар туман йўналишларида ҳам қатнайдими?

Самарқанд шаҳрида замонавий автобуслар қатнови кенг йўлга қўйилди. Натижада одамлар ҳам автобусда юришга анча ўрганиб қолди.

Ҳар ойда янги автобуслар ҳам келтириляпти ва йўналишларга қўйиляпти. Буни кўриб, кўзингиз қувнайди.

Худди шу ишни туманларда ҳам йўлга қўйиш мумкинми, йўқми? "Ҳазора" бекатидан Тойлоқ тумани марказигача қатновчи замонавий автобусни айтмаганда бошқа бундай қулайлик йўқ. Кундан-кун ошиб бораётган "пробка"ларни йўқотишнинг йўли ҳам жамоат транспортини ривожлантириш эмасми?

Жамоат транспортида юриш аслида шахсий автомобилда юришдан осон бўлиши керак...