Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Зарафшон” миллий табиат боғида 10 нафар фуқаро ноқонуний тарзда дарахт кесгани аниқланди

Ижтимоий тармоқлар орқали Жомбой тумани ҳудудидаги “Зарафшон” миллий табиат боғида дарахтларга ноқонуний тарзда зиён етказилаётганлиги тўғрисида маълумот тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Жомбой тумани назорат инспекциясининг давлат инспекторлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар жараёнида маълум бўлишича, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 30 ноябрдаги 2020 йилда 05,06,07-рақамли буйруғи билан мазкур боғ ҳудудидаги яроқсиз ҳолатга келиб қолган дарахт ва буталарни тегишли тартибда кесиш ишлари олиб борилган.

Шу билан бирга, ушбу миллий табиат боғидаги 12 туп дарахт ва буталар 10 нафар фуқаро томонидан ноқонуний тарзда кесилганлиги аниқланган.

Самарқанд вилояти Экология  бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, “Зарафшон” миллий табиат боғининг назорат инспекцияси инспекторлари томонидан қонунбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 97-моддаси 1-қисмига биноан 2 миллион 305 минг сўм жарима ва 5 миллион 755 минг сўм зарар ҳисобланган.