«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 10 декабрь, №155) сонида ўқинг

...Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,

Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!

Истиқлол машъали, тинчлик посбони,

Ҳақсевар она юрт, мангу бўл обод!

Давлатимиз мадҳияси янграганда халқимизнинг ўчмас иймони, тинчлик посбони бўлиш шарафини зиммасига олган истиқлол машъали – Она юртимиз жамоли бутун улуғворлиги билан қалбимизни чўлғайди.

Баланд янграйвер, озод-ҳур Ўзбекистоннинг улуғ таронаси!

***

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашларига сайлов бўйича сиёсий партиялар, депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти давом этмоқда. 

Хўш, Ўзбекистон Экологик партиясидан депутатликка номзодларнинг, умуман, партиянинг сайловолди дастури қандай? Газетамизнинг ушбу сонида мазкур партиянинг ғоя ва мақсадлари, депутатларнинг дастурлари ҳақида ўқийсиз.

***

Пробация хизмати – нима у? Самарқанд шаҳрида ахлоқ тузатиш, мажбурий жамоат ишлари, озодликни чеклаш, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган ва шартли ҳукм қилинган шахслар томонидан жазонинг бажарилиши қандай назоратга олинмоқда? Бундай жазога тортилган шахсларнинг ижтимоий мослашувига, ўқиш ва ишга жойлашишига ҳамда уларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатилишига қандай кўмаклашиляпти?