«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 21 декабрь, №160) сонида ўқинг
Ҳурматли сайловчилар! Эртага – 2019 йил 22 декабрь куни Сиз ўз конституциявий ҳуқуқингиздан фойдаланиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши депутатлигига муносиб деб билган номзодларга овоз беришингиз мумкин. Овоз бериш махсус ажратилган биноларда, яъни сайлов участкаларида амалга оширилади. Бу жараёнда фаол иштирок этинг.
***
Яқин ўтмишимизда жамият тараққиётига хавфли тўсиқ бўлган бюрократия, порахўрлик, коррупция иллатларининг авж олиб кетишида илтимоснинг ҳам маълум ўрни бор. Ҳаёт давом этар экан, кимгадир уй керак, кимгадир машина, яна кимга томорқа, кимгадир санаторияга йўлланма, кимга мебель ва ҳоказо. Бундай эҳтиёжларнинг эса сон-саноғи йўқ. Эҳтиёжталаб нарсалар эса ҳаммага етадиган даражада эмас... Нима қилиш керак? Илтимос... илтимос қилиш керак!..
***
Пахта даромадини қандай кўпайтириш мумкин? Кўпчилик иқтисодчилар, аграр соҳа мутахассислари бу савол устида кўп ишлаган, изланган. Бироқ амалда ҳалигача пахтадан олинаётган даромад харажатга нисбатан катта эмас. Пахта майдонининг асосий қисми кластер корхоналарига бириктирилиб, давлат харид нархи 3,5 баробарга оширилган, жаҳон бозори нархларига яқинлаштирилган бўлса-да, фойда мақтанарли даражада ортгани йўқ. Хўш, бунга сабаб нима? Даромадни кескин ошириш учун нима қилиш керак?