«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 24 декабрь, №161) сонида ўқинг

22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга сайлов бўлиб ўтди. Хўш, бу галги сайловлар бизга нима берди? Сайлов баҳона реал воқеликка “очиқ” кўз билан қарай бошламадикми? Илгари сиёсий лидерларни яхши танирмидик? Дебатлар, партиялараро тортишувлар бўлармиди? Кўзи ожиз фуқаролар учун брайл алифбоси асосидаги бюллетенлар чиқарилгани давлатимиз раҳбарининг “Одамларимизга қанақа қулайлик керак бўлса, шуни қиламиз”, деган гапининг исботи эмасми?

****

Бугунги кунда вилоятда инвестиция жалб этиш юзасидан қайси давлатлар билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилган? 2019 йилда вилоятимизга қанча сармоя жалб этиш режалаштирилган эди? Ҳозиргача қандай натижаларга эришилди? Хорижий давлатларга ташрифлар натижасида вилоятга инвестиция жалб этиш ва ҳамкорликни кенгайтириш бўйича музокараларда қандай келишувларга эришилди? 2020 йилда чет эл капиталини жалб этиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қандай лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган? Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ойбек Ходжаев мухбиримизнинг шу каби саволларига батафсил жавоб берди.

***

Каттақўрғонлик Мели Жумаевнинг «Мажбурий ижро бюросининг асосий вазифаларидан бири электр, газ узатиш ва тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш ҳамда электр энергияси ва табиий газ учун тўловни ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлашдан иборат бўлса-да, улар ўз вазифаларини суиистеъмол қилиб, кўплаб фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабабчи бўлмоқдалар», дея ёзган шикоят хатига бошқарма масъуллари жавоб берди. Бу ҳақда газетамизнинг «Мажбурий ижро бюросининг ғайриқонуний ҳаракатларига ким чек қўяди?» сарлавҳали мақоласида танишинг.