«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 26 декабрь, №162) сонида ўқинг
2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтган сайлов якунларига кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгашига сайланган депутатлар рўйхатга олинди. Улар билан газетамизнинг ушбу сонида танишишингиз мумкин.
Фақат 5 та сайлов округи бўйича депутатликка номзодлардан биронтаси ҳам сайланиш учун зарур бўлган овозларни тўплай олмаганлиги боис 2020 йилнинг 5 январь - якшанба куни 1-Боғибаланд, 5-Сартепа, 22-Жўш, 50-Дўстлик ҳамда 45-Арабхона сайлов округларида такрорий овоз берилади.
***
Янги йил байрами арафасида деҳқон бозорларида ташкил этилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркасидан бирор маҳсулот харид қилдингизми? Қорамол гўшти - 40 минг сўм, товуқ гўшти - 18 минг сўм, бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари белгиланган нарх асосида бозордагидан 500-1000 сўмгача арзон. Аммо буларнинг сифати сизни қониқтиряптими? Ярмаркаларнинг бирортасида савдо терминаллари йўқлиги уларга бириктирилган банк ходимларини нега ташвишлантирмаяпти?
***
Ҳозирда мажбурий меҳнат тақиқланди, шунингдек, мажбурий обуна ҳам. Аммо мажбурий меҳнат тақиқлангани меҳнат қилмасдан яшаш дегани эмас ва мос равишда, мажбурий обуна бекор қилингани обуна бўлмаслик керак дегани ҳам эмас. Айримлар обуна бўлиш масаласи ҳақида гап кетганда «Ҳамма нарса интернетда бор-ку, газета нимага керак?» дейди. Ҳақиқатан ҳам интернет яхши. Аммо интернет газета ёки журнал ўрнини боса олмайди.