Зеленский Порошенконинг йўлидан боради. У қандай йўл?

Украинанинг янги сайланган президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг ташқи сиёсатида Порошенконинг йўлидан боради ва Украинани имкони борича тезроқ Европа Иттифоқи ва НАТО га аъзо бўлиш чораларини кўради. Бу ҳақда 5 май куни Зеленскийнинг жамоаси штаби бошлиғи Святослав Юраш оммавий ахборот воситаларига маълум қилган.

«Украинанинг имкон қадар Европа Иттифоқи ва НАТО га қўшилиши ҳақида биринчи марта гапираётганимиз йўқ ва бу гаплар қўққисдан пайдо бўлиб қолмаяпти. Биз ўз сайловолди тарғиботларимизда ҳам буни халққа билдирганмиз ва ўша гапимизда собитмиз: Украина имкон қадар тезроқ НАТО ва Европа Иттифоқига аъзо бўлиши керак. Ана шунда кўзлаган мақсадимизга эришамиз», — деган Юраш News One телеканалига берган интервьюсида.