Зеленскийни Россия билан урушдан тиядиган омиллар айтилди

Ҳарбий эксперт, “Ватан арсенали” журнали муҳаррири Алексей Леонков Украина президенти Владимир Зеленскийни Россия билан уруш бошлашига тўсқинлик қилаётган омилларни «Украина.ру» сайтида айтиб ўтди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ҳозирча Украинадаги манфаатларидан воз кечишга тайёр эмас, бироқ улар Россия билан курашиш ниятида ҳам эмас.

Шунга биноан Вашингтон Зеленскийга Москва билан тўғридан-тўғри можарога киришишга йўл қўямаяпти. Қолаверса, Киев ҳам Донбассга нисбатан кенг кўламли тажовуз қилган тақдирда Россия четда турмаслигини тушунади дейди Леонков.

"Зеленскийни Россия билан можародан фақат иккита омил ушлаб турибди - "Вашингтон обкоми" жамоаси йўқлиги ва Украина Донбассга «борган» тақдирда, Россия можарога аралашмаслигига Вашингтон кафолати бўлмагани", - дейди эксперт.

Унинг қўшимча қилишича, агар Киев Донбасс блицкриги (қисқа вақт ичида ғалабага эришиладиган қисқа муддатли уруш)га қарор қилса, украиналик ҳарбийлар авваламбор уни Россия ҳарбий ёрдамидан узиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади. Шундан сўнг улар Донецк халқ Республикаси (ДНР) ва Луганск халқ Республикаси (ЛНР) аҳолисининг чидамлилиги, шунингдек 700 мингдан ортиқ аҳолиси Россия паспортига эга бўлган республикаларга Москванинг зарур ёрдам кўрсатиш қобилияти асосий омил бўлган ҳудудни тозалашга киришади.

Аввалроқ Украина собиқ бош прокурори Святослав Пискун нега мамлакатда россиялик ҳарбийларнинг эҳтимолий “босқин”и ҳақидаги бундай жазава борлигини тушунтирган ва москванинг Киевга ҳужум қилишга йўл қўймайдиган учта "сақлагич"ни номлаган эди: биринчидан, ишончим юз фоиз комилки, агар ўзимизда давлат тўнтариши бўлмаса, Путин ҳужум қилмайди, иккинчидан, агар Донбасс ёки Қрим ҳарбийларимиз томонидан ҳужумга учрамаса ва учинчиси - агар бизда НАТО давлатлари атом ракеталари бўлмаса – мана шулар уч муҳим сақлагич", деди собиқ бош прокурор.