Зўравонлик муаммонинг ечими эмас. Бу борада ёшларнинг фикри қандай?

Самарқанд чет тиллар институтида республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот марказининг DAI CASSS (USAID молиявий кўмаги асосида) “Зўравонлик таҳдид остидаги экстремизмни олдини олиш (ЗТОЭО) мулоқот – диалог фасилитацияси» лойиҳаси доирасида навбатдаги тренинг ўтказилди.

Унда марказ фасилитаторлари талаба ёшларни асосий мавзуга турли қизиқарли воқеалар орқали жалб қилди.

Тренингда иштирокчиларнинг одам савдоси, ноқонуний миграция, зўравон эктремизм ҳақидаги фикрлари тингланиб, уларнинг саволларига батафсил жавоб берилди.

Жумладан, иштирокчилардан бири видеороликни изоҳлаш вақтида "Ким айбдор?" саволига "Биз нега доим айбдорни излаймиз? Айбдорни излаш эмас, содир бўлган ҳолат сабабини аниқлаб, унинг ечимини топиш керак. Бефарқ бўлмаслигимиз ва ўзгаришни ўзимиздан бошлашимиз керак" дея жавоб берди. Оддий маърузалардан зериккан ёшлар, яна шундай мулоқот тренинглари ўтказилишини исташларини маълум қилди.

Республика "ISTIQBOLLI AVLOD" ижтимоий ахборот маркази Самарқанд вилоят бўлими.