Англиядаги светофор дарахти

Лондонда "Светофор дарахти" (Traffic Light Tree) номи билан машҳур бўлган ноодатий санъат объекти бор.

Дарахт шаклида ўрнатилган 75 та светофордан иборат 8 метрли ушбу арт-объект 1998 йилда рассом Пьер Вивант томонидан яратилган.
Баландлиги 8 метрга етадиган "Светофор дарахти" оддий дарахт тузилишини жуда реал тарзда такрорлайди. Ушбу дарахтнинг пояси ва ҳар бир шохига табиий рангларда милтилловчи 75 та светофор жойлаштирилган. Светофорлар рангларни тасодифий равишда ўзгартириб, ҳаётнинг табиий ритмига тақлид қилади. Рассом ушбу объект орқали инсониятни қуршаб олган "маиший, молиявий ва тижорий ҳаётнинг чексиз ритми"ни акс эттиришни хоҳлайди.

Қизиқарли фактлар:
• Айрим ҳайдовчилар дастлаб “Светофор дарахти”ни ҳақиқий светофор билан адаштириб юборган.
• 2005 йилда светофор дарахти британиялик автоуловчилар ўртасида ўтказилган сўровда Лондондаги энг қизиқарли чорраҳа сифатида ғолиб чиққан.
• 2011 йилда ҳудуд ободонлаштирилиши туфайли светофор дарахти вақтинча олиб ташланган, лекин 2013 йилда яна ўзининг янги жойига қайтарилди.