Дизель ёнилғиси нархи 5600 сўмга туширилди

“Ўзбекнефтгаз» АЖ дизель ёнилғиси бир литрининг биржалардаги баҳосини 14 апрель кунидан эътиборан 5600 сўм сифатида белгилади. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» ахборот хизмати хабар берди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган дизель ёнилғиси бир литрининг биржалардаги нархлари январь-февраль ойлари давомида 7500 сўмлик қийматни сақлаб қолган эди.

Сўнгги уч ой давомида дизель нархи деярли 2000 сўмга арзонлаштирилди.

Олдинроқ Аи91 ва Аи92 маркали бензин ёқилғиларининг нархи пасайтирилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот ўрнида, 30 март кунидан бошлаб Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Ўзбекистонда илк бора «Евро-4» ва «Евро-5» синфли экологик тоза ҳамда сифатли дизель ёнилғисининг ишлаб чиқарилиши ҳам йўлга қўйилган эди.