Британия ёқилғи инқирози туфайли армияни сафарбар қилмоқчи
Бу ҳақда Sky News ҳукумат манбаларига таяниб хабар бермоқда.
“Ҳукумат бутун мамлакат бўйлаб ёқилғи қуйиш шохобчаларида жуда катта навбатлар вужудга келгани учун эҳтиёт чораси сифатида армияни сафарбар қилиши кутилмоқда”, - дейилади телеканалда.
Аввалроқ, Times газетаси мамлакатда ҳайдовчилар етишмаслиги муаммоси туфайли ёқилғи юк машиналари ҳайдовчиси сифатида Британия ҳарбийлари жалб этилиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди. Вазият сезиларли даражада ёмонлашган тақдирда “Эскалин операцияси” деб номланган фавқулодда вазиятлар режаси амалга оширилади, дея маълум қилди нашр.
Буюк Британия сўнгги бир неча ой ичида юк ва ёнилғи машиналари ҳайдовчилари етишмаслиги туфайли озиқ-овқат таъминотидаги узилишларга дуч келди. Бу нефть компаниялари ёқилғи қуйиш шохобчаларини ёпилишига олиб келди. Расмийларнинг ёқилғи етказиб беришда муаммо йўқлиги ҳақидаги баёнотларига қарамай, мамлакат аҳолиси ваҳима ичида бензин сотиб олишни бошлади.
Кеча, 27 сентябрдан бошлаб Лондондаги кўплаб ёқилғи қуйиш шохобчалари ёқилғисиз қолди ва ёнилғи бўлганларида юзлаб машиналардан иборат навбатлар вужудга келди.
Британия йирик нефть компаниялари мамлакатда “ёқилғи захиралари жуда кўп” эканлиги ва таъминот бир неча кунда изга тушишини айтишмоқда.