Самарқандда 81 тонна сифатсиз ёқилғи сотувга чиқарилгани аниқланган
Қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган 14 та тадбиркорлик субъектига нисбатан қонуний таъсир чоралари кўрилган.
Қайд этилишича, қўмитанинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига жорий йилнинг 10 ойи давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолоятини тартибга солиш бўйича 1612 та мурожаат келиб тушган.
Шундан 738 таси уй-жой коммунал, 440 таси савдо ва умумий овқатланиш, 305 таси алоқа ва ижтимоий хизматлар, 129 таси реклама ва бошқа соҳаларини ташкил этган.
Мурожаатларнинг 75 фоизи ижобий ҳал этилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан вилоятда фаолият кўрсатувчи автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида сотилаётган ёқилғи сифати ҳам мунтазам ўрганиб борилди. Жумладан, ўрганиш давомида ёқилғи қуйиш шохобчаларида 81 минг 993 литр сифатсиз ёқилғи маҳсулотлари сотувга чиқарилганлиги аниқланди. Натижада қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган 14 та тадбиркорлик субъектига нисбатан қонуний таъсир чоралари кўрилган.