Қозоғистон бензин, дизель ёқилғиси ва бир қатор нефть маҳсулотларини автомобиль орқали чиқаришни яна тақиқлади

Тақиқ ўн кун ичида кучга кириши айтилмоқда. Тегишли ҳужжатга кўра, чеклов тадқиқот ишлари, тажриба-саноат ва лаборатория синовлари, автотранспорт ва авиа ёқилғисини ишлаб чиқарувчи кабиларнинг эҳтиёжи учун ваколатли орган билан келишилган ҳолда банзобакларда олиб чиқиш ҳолатларига нисбатан қўлланилмайди.

Қозоғистонда 2021 йил 21 ноябрдан 2022 йил 21 майга қадар республика ҳудудидан автомобиль транспортида ёқилғиси маҳсулотларининг айрим турларини олиб чиқишни тақиқлаган эди.

Кейинроқ тақиқ яна олти ойга узайтирилди. Ўшанда мамлакат энергетика вазирлиги ушбу тақиқ миллий иқтисодиёт барқарорлиги ҳамда Қозоғистон ички бозорида нефть маҳсулотлари танқислигининг олдини олиш мақсадида жорий этилгани ҳақида маълум қилган эди.