Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тадбиркорлар “Дамариқ” деҳқон бозори фаолиятига асоссиз аралашган

Жорий йилнинг 28 сентябрида Самарқанд шаҳридаги “Дамариқ” деҳқон бозори маъмурияти ва бозор биносини аукционда сотиб олган тадбиркор (инвестор)лар ўртасидаги зиддият ҳамда тартибсиз кўча савдосига барҳам бериш юзасидан “Ёшлар” телеканали орқали намойиш этилган кўрсатув ҳамда Zarnews.uz телеграм каналида жойлаштирилган видеолавҳа бўйича қуйидаги амалий ишлар олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.

Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг 2018 йил 29 сентябрдаги

1911 ва 1913-сонли қарорлари билан бозор биносини аукционда сотиб олган тадбиркор (инвестор)ларга “Дамариқ деҳқон бозори” остида реконструкция ва савдо дўконлари қуришга рухсат берилган. Қурилган савдо дўконларига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган. Аммо тадбиркор (инвестор)лар томонидан “Дамариқ” деҳқон бозори фаолиятига асоссиз аралашуви кузатилган.

Самарқанд вилояти иқтисодий судининг 2020 йил 22 сентябрдаги

(4-1401-2003/437-сон) аппеляция инстанцияси қарори билан шаҳар прокурорининг аппеляция протести қисман қаноатлантирилган.

Жамшид ЎРОҚОВ,

Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари.