Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дам олиш кунлари -5 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет хабарига кўра, шанба ва якшанба кунлари об-ҳаво ўзгариши кутилмоқда. Илиқ ҳаво оқими ўрнини Волгабўйи ҳудудидан кирадиган салқин ва нисбатан нам ҳаво оқими эгаллайди.

Айрим жойларда кучсиз ёғингарчилик кузатилади. Республиканинг тоғли туманларида вақти-вақти билан кучли қор ёғиши мумкин.

Шу кунларда синоптиклар ҳароратнинг кечаси 0...-5 даражагача, кундузи эса 0...+5 даражагача пасайишини прогноз қилмоқдалар, бу ҳарорат кун меъёрларидан 2-4 даражага пастдир.