Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Тахтақорача” довони қордан тозаланиб, музламага қарши қум, туз аралашмаси сепилди

Жорий йилнинг 21 январь кунидан 22 январь кунига ўтар кечаси, Самарқанд вилоятининг Ургут туманидан Қашқадарё вилоятига ўтувчи, халқаро аҳамиятга эга М-39 “Алмати-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг “Тахтақорача” довонидан ўтган қисми (1120-1135 километр)да қалин қор ёғиб, йўлнинг қатнов қисмида музлама ҳосил бўлганлиги, йўлнинг 1132-1135 километрларида қатнов қисмидаги қорнинг қалинлиги 15-20 сантиметрни ташкил этаётганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши 22 январь куни соат 11.00 да вақтинча тўхтатилган эди.

Йўлларнинг қатнов қисми қордан тозаланиб, музламага қарши қум, туз аралашмаси сепилиб йўллар тозаланди. Шундан сўнг соат 15:30 ларда транспорт ҳаракати очилди.

"Ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш чоғида ҳушёр бўлишларини сўраб қоламиз", дейилган Самарқанд вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарида.