Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкентда маиший жанжал оқибатида қотиллик содир бўлди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Тошкентда маиший жанжал оқибатида келиб чиққан қотиллик ҳақида хабар берди.

Унга кўра, 8 октябрь куни соат 18:30 ларда фуқаро С.Л. (1977 й.т.) ўзининг Юнусобод тумани, 12-мавзедаги хонадонида таниши И.К. (1967 й.т.) билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўртасида ўзаро келиб чиққан жанжал оқибатида, у ошхона пичоғи билан И.К.нинг бўйин қисмига бир неча маротаба пичоқ билан уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан С.Л.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.