Тожикистонга кетаётганда чегарадан маҳсулотларни қанча миқдорда олиб ўтиш мумкин?
Жисмоний шахслар 3 000 АҚШ долларигача қийматидаги товарларни божхона декларацияси тақдим этмасдан олиб чиқиши мумкин. Шунингдек, айрим турдаги товарлар учун олиб чиқишнинг қуйидаги меъёрлари тасдиқланди:
- гуруч 3 кг,
- нон маҳсулотлари 5 кг,
- гўшт ва гўшт маҳсулотлари 2 кг,
- шакар 2 кг,
- ўсимлик ёғи 2 кг,
- янги мевасабзавот ва маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва мевалар – 40 кг гача,
- Алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво 2 литргача,
- барча турдаги тамаки маҳсулотлари 10 қутигача,
- атир ва атирсимон суюқликлар 3 донагача,
- қимматбаҳо метал ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари 65 граммгача.
Маълумот учун: Жорий йилнинг 1 мартидан 1 апрелигача “Жартепа” автомобиль ўтказиш пункти орқали мамлакатимизга киришда 18 минг нафардан, чиқишда 29 мингдан ортиқ фуқаролар чегарани кесиб ўтишган. Ушбу давр мобайнида жами 1 400 дан ортиқ автотранспорт воситалари ҳаракатланган.