Ургут туманида туғилиши расмийлаштирилмаган 300 дан ортиқ болалар аниқланди
Айни вақтда вилоятимизда 22 та ФҲДЁ бўлимлари мавжуд бўлиб, 1 та "Никоҳ уйи" ва 1 та вилоят ФҲДЁ архиви фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб тажриба тариқасида Паст Дарғом туман 1 ва 2-сон ФҲДЁ бўлими фуқаролик ҳолати фактларини расмийлаштириш юзасидан туман давлат хизматлари агентлигида иш олиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида фуқароларнинг ортиқча вақт сарфлашининг олдини олмоқда.
Президентимизнинг 2018 йил 12 июндаги "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида, шу жумладан, оилавий ажримлар, эрта никоҳ, аёллар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган самарали механизмларни ишлаб чиқиш ягона электрон ФҲДЁ архивини яратиш кўзда тутилган.
Жорий йилнинг 17 июнь ҳолатига кўра, вилоят ФҲДЁ бўлимлари томонидан "Ягона электрон ФҲДЁ архиви" ахборот тизими билан интеграция қилиш учун ягона электрон ФҲДЁ архив фонди бўйича 1 миллион 384 минг 719 фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари рақамли кўринишга ўтказилди.
Хосият АБДУРАҲМОНОВА,
юридик фанлари
доктори.