Вертолётда Зарафшон тоғ тизмаларига сайр қилиш қанчага тушади?
Хўш, Зарафшон тоғ тизмаларига сайр қилиш неча сўмга тушади?
Мутахассиснинг таъкидлашича, парвозлар Тошкентдан амалга оширилади. Пойтахтдан Зарафшон тоғ тизмаларига парвоз қилиш ва қайтиш 5 соат давом этади. Вертолётга кўпи билан 16 сайёҳ олиниши мумкин. Демак, саёҳатчилар гуруҳи даставвал 91 миллион сўм йиғиши лозим бўлади.
Шунингдек, авиакомпания аэродромдан фойдалангани учун 431 768 сўм тўлашига тўғри келади. Демак, гуруҳ Тошкент ва Зарафшондаги аэродромлар учун жами яна 863 536 минг сўм бериши керак бўлади.
Ҳисоб-китобга кўра, саёҳат баҳоси жами 91 миллион 863 минг 536 сўмни ташкил этади. Гуруҳда 1 кишидан 16 (айрим вертолётда 20) кишигача бўлиши мумкин.
Яна бир бор таъкидлаб ўтамиз, бу – дастлабки нархлар. Агар сиз турфирма ёки сайёҳлик агентликлари орқали сайр қилмоқчи бўлсангиз, уларнинг ҳам хизмат ҳаққини тўлашингизга тўғри келади.
Нархлар маҳаллий саёҳлар ва хорижликлар учун фарқ қилмайди.
Ф. МЕЛИБОЕВ.