Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Уйида 13 тонна рангли металлни ноқонуний сақлаган  аёл жаримага тортилди

М.Орипованинг уйидан деярли 10 ярим тонна қўрғошин, 2 тоннадан ортиқроқ  алюминий, 323 кг мис, жами 13 тоннадан ортиқ рангли металл топилган.  

Судда у рангли металларни бегона бир шахсдан сотиб олганини, бу иш қонунга зидлигини билмаслигини, энди уларни Каттақўрғон шаҳар "Тошрангметзавод" филиалига олиб бориб топширишини маълум қилди. Шунингдек М.Орипова бу ҳолат такрорланмаслигини билдириб, ёши, пенсионерлиги, оилавий шароити ва моддий аҳволи инобатга олиниб, қонуний енгиллик берилишини сўраган.

Ҳуқуқбузарга энг кам иш ҳаққининг икки баравари миқдорида жарима белгиланди.