"Мўъжиза"да байрам тантаналари

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов тадбир иштирокчилари ва бутун вилоят аҳлини Мустақиллик куни билан табриклади.

Вилоятимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қурилиш-бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз юритиб, барча саъй-ҳаракатлар халқимиз фаровонлигини ошириш, шаҳар ва қишлоқларимизни обод қилишга қаратилганини таъкидлади.

Байрам дастурида самарқандлик ва пойтахтдан келган санъаткорлар, бадиий жамоаларнинг концерти намойиш этилди.

Тантаналар байрам мушакбозлиги билан якунланди.