Шамол туфайли Каттақўрғон тумани ҳокимияти биноси том қисми фуқаролар устига қулади. Бир киши ҳалок бўлди
Маълумотларга кўра, бунинг натижасида ҳокимият ҳовлисида бўлган тумандаги “Тарнов” маҳалласи Тарнов қишлоғида яшовчи 1958 йилда туғилган фуқаро Мардон Қодиров ҳалок бўлди.
“Бургансой” маҳалласи Мавлон қишлоғида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро Шаҳобиддин Файзиев турли даражадаги тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Воқеа жойига вилоят ФВБ, ИИБ, ИИБ ЁХБ раҳбарлари, шунингдек қутқарув тузилмалари чиқишган.
Маълумотга кўра, айни вақтда туман ҳокимияти том қисми тўлиқ тозаланиб, содир бўлган кўнгилсиз ҳолат оқибатлари бартараф этилган.