Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари қанча?

Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26-декабрдаги ПҚ-4086-сон қарорининг 24-иловасига мувофиқ тасдиқланиб, қуйидагича белгиланган:

турар жойни ижарага беришда 1 кв.метр учун Тошкент шаҳрида – 10 500 сўм,

Нукус шаҳри ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда – 6 500 сўм ва бошқа аҳоли пунктларида – 3 000 сўм.

Нотурар жойларни ижарага беришда 1 кв.метр учун Тошкент шаҳрида – 20 000 сўм, Нукус шаҳри ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда – 13 000 сўм ва бошқа аҳоли пунктларида – 6 000 сўм.

енгил автомобилларга (йўловчилар, юк ташиш учун мўлжалланган ва ўриндиқлари сони ҳайдовчини ҳисобга олмаган ҳолда 8 та жойдан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси) 1 автотранспорт воситаси учун – 480 000 сўм;

микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобилларига 1 автотранспорт воситаси учун – 940 000 сўм ижара тўловининг энг кам миқдорларидан иборат.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси

ахборот хизмати.