Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

10 февралдан “Ёшлар ва кино” шиори остида Ўзбек миллий фильмлари фестивали  ўтказилади

Жорий йилнинг 10 февралидан бошлаб “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан Республика бўйлаб “Ёшлар ва кино” шиори остида Ўзбек миллий фильмлари фестивали  ўтказилади.

Фестивал доирасиaда Агентлик буюртмасига биноан сўнгги йилларда яратилган энг сара миллий фильмлар Республика миқёсида бепул намойиш этилади.

Шунингдек, намойишлар давомида фильм ижодкорлари билан ижодий учрашувлар ҳам ташкил этилади.

Тез орада фестивал доирасида тақдим этиладиган фильмлар ва кинотеатрлар рўйхати эълон қилинади.

“Ўзбеккино” миллий агентлиги ахборот хизмати.