Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

100 миллион сўмни қайси мактаб қўлга киритади?

Президентимизнинг бешта муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган тўртинчи ташаббусни амалга ошириш мақсадида Самарқанд вилоятида “Энг яхши китобхон оила”, “Энг яхши китобхон мактаб” ва “Энг яхши китобхон маҳалла” кўрик-танловлари ўтказилиши режалаштирилган эди.

Айни пайтда “Энг яхши китобхон мактаб” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда.

Танловда 16 жамоа вакиллари уч шарт — таништирув, зукколар ҳамда билимдон ўқувчи шартлари бўйича беллашади. Вилоят ҳокими соврини 100 миллион сўм кимга насиб этаркан?