Самарқандда китобхонлик фестивали ғолиблари тақдирланди
- 26.02.2022 11:48
- 63
- Мутолаа

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида бешта муҳим ташаббус доирасида республика бўйлаб китобхонлик тадбирлари ўтказиляпти.
Бугун Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида китобхонлик фестивалининг тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Фестивалда эртаклар билимдони, менинг кутубхонам, китобхон оила ҳамда йилнинг энг яхши кутубхоначиси номинациялари бўйича 1-, 2- ва учинчи ўрин ғолиблари тақдирланди.
- Ҳафтанинг ҳар бир кунини китобхонлик, спорт машғулотлари каби алоҳида машғулот кунлари.сифатида белгилаб олганмиз, - дейди китобхон оила номинацияси 1-ўрин соҳиби Каттақўрғон туманидаги 11-ихтисослашган мактаби ўқитувчиси Саида Элмуродова. - Танловда иштирок этган бошқа китохон оилалар ҳам кучли тайёргарликка эга эди. Айниқса, танловнинг финал босқичи қизғин ўтди.
Тадбир сўнгида ғолибларига қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Сўзи ва иши бир сахий инсон
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Адаб илмида беназир инсон
- Бугун, 13:11
- Мутолаа
Спорт мактабларига қабул жараёнлари ўзгарди(ми?)
- Бугун, 13:07
- Спорт
Кексалар югуришда ёшларга ўрнак бўлди
- Бугун, 13:02
- Спорт