25 мартдан жамоат жойларида ниқобсиз юрганлар жаримага тортилади
- 22.03.2020 17:18
- 289
- Самарқанд

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси аҳолига огоҳлантириш билан чиқди.
23 март кунидан вилоят марказида жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади;
25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари (223 минг сўм) миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари (669 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилади.
Ҳурматли фуқаролар ўрнатилган тартибларга риоя қилинг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Сатоукундан сабоқ: Японияни қурган болалар
- Бугун, 05:59
- Мутолаа
"Беҳбудий" - Анқара саҳнасида
- Кеча, 20:37
- Афиша