Ҳимоя воситалари - атроф-муҳит учун янги фалокат
Пандемия пластик чиқиндига қарши урушга «тўсқинлик қилди». Биргина Буюк Британияда ҳар ойда тахминан 1500 тонна ҳимоя ниқоби ва қўлқоплар чиқинди сифатида ташланяпти.
«Шахсий ҳимоя воситалари бизнинг жамиятимизга қандай таъсир қилишини кузатиш ҳайратда қолдиради. Карантин пайтида биз уларни йўлда, бекатда, майсазорда кўрдик, - дейди Буюк Британиядаги нуфузли компаниялардан бирининг ҳамраиси Марко Аурисиккио. - Ушбу чиқиндининг аксарияти асрлар давомида парчаланадиган чиқиндихоналарга ташланади. Аммо экотизимга кириб борувчи улкан миқдори ерга сингади.
Ниқоб полиэтилен пакетни ортда қолдириб, чиқиндининг энг кенг тарқалган турларидан бирига айланди. Маълумотларга кўра, ҳар ҳафта Буюк Британияда тахминан 102 миллион дона ниқоб ташланади. Бу 232 та футбол майдонини қоплаш учун етарли дегани.
Шимолий Лондон чиқиндилар бўйича идора маслаҳатчиси Клайд Лукс бунинг оддий ечимини таклиф қилди: «Биз одамларни иложи борича қайта ишлатиладиган ниқоблардан фойдаланишга чорлаймиз... Чунки пандемия пайтида ҳам иқлим билан боғлиқ фавқулодда вазиятда эканлигимизни унутмаслик ва қўлдан келганча атроф-муҳитни ифлосланишдан асрашимиз керак.
«Келажакда биологик парчаланувчи материал шахсий ҳимоя воситалари ишлаб чиқарилишининг узоқ муддатли ечими бўлади”, дея фикр билдирди пластик бўйича мутахассис, профессор Жейсон Халлетт.
Карантин пандемияси пластик ифлосланиш даражасини оширди. Агар бунинг ечими биологик парчаланувчи материалда бўлса, ҳукумат шахсий ҳимоя воситаларига катта маблағ сарфлашга тайёр туриши керак бўлади.
Г.Холдорова тайёрлади.