Самарқандда қарздорнинг 4,6 миллиард сўмлик мулки савдога чиқарилди
"Бизнесни ривожлантириш" банки томонидан Самарқанд шаҳридаги “А.S.” масъулияти чекланган жамиятига тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида кредит ажратилган. Бироқ корхона кредит шартларини бажармаганлиги сабабли 4 миллиард 650 миллион сўм миқдорида муддати ўтган қарздорлик юзага келган.
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2025 йил 15 июндаги қарорига кўра, қарздорликни ундириш учун гаровга қўйилган корхона биносига йўналтирилган. Шунга қарамасдан, корхона раҳбарияти тегишли чораларни кўрмаган.
Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси инспекторлари корхона раҳбариятини бир неча бор огоҳлантириб, мол-мулкка тақиқ қўйган. Аммо қарзни тўлаш пайсалга солинаверган. Қарз тўланмаганлиги сабабли гаровга қўйилган кўчмас мулк – корхона биноси 4 миллиард 650 миллион сўмга баҳоланиб, онлайн аукционда сотишга чиқарилди.
Сардор Шакаров,
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси инспектори.