Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Англия Премьер-лигасида март ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди

Англия Премьер-лигаси «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоппни чемпионатда март ойининг энг яхши мураббийи деб эълон қилди. Бу ҳақда tribuna.uz хабар бераяпти.

«Қизиллар» ўтган ойда лига доирасида 4 та ўйин ўтказиб, уларнинг дастлабкисида дуранг ва кейинги учтасида ғалаба қайд этишди. Жамоа 32-турдан кейин 79 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Ой мураббийи соврини соҳибини аниқлаш учун 5-8 апрель кунлари ўтказилган сўровномада Юрген Клоппдан ташқари Пеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Ралф Ҳазенҳюттль («Саутҳэмптон»), Брендан Рожерс («Лестер») ва Марко Силва («Эвертон») номзодлари ҳам кўрсатилганди.

Эслатиб ўтамиз, Клопп жамоасини якшанба куни навбатдаги тур доирасида «Челси»га қарши ўйин кутмоқда.