Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Австралиялик донор 377 литр қон бериб, икки миллиондан зиёд боланинг ҳаётини сақлаб қолди

Австралиялик Жеймс Харрисон 60 йил давомида мунтазам кам учрайдиган қон топширлиги сабаб икки миллиондан зиёд болаларнинг ҳаётини сақлаб қолган.
14 ёшида операция чоғида Жеймсга зудлик билан қон қуйиш лозим бўлиб қолди. Соғайгач, у ҳаётини сақлаб қолганлар олдида ўзини қарздор деб билди ва донор бўлишга аҳд қилди.

18 ёшида у биринчи марта қон берганида, организми табиий равишда антел ишлаб чиқаришга қобил эканлиги маълум бўлди. Бундай қон ҳомиладор аёл ва ҳомилани сақлаб қолишда ўта ноёб ҳисобланади.
Ҳисоблаб кўрилса, у ҳозиргача 377 литр қон берибди.

Т.МУРОД тайёрлади.