Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади

Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2019 йил 4 майдаги 212-Ф-сонли фармойишига асосан “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами муносабати билан байрам тадбирлари ўтказиладиган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади:

6 май куни соат 7:00 дан 11:00 гача:

- Регистон кўчасининг Регистон майдонидан Амир Темур ҳайкалининг олдидаги майдонигача бўлган қисмида:

- Бўстонсарой кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Амир Темур ҳайкалининг олдидаги майдонигача бўлган қисмида:

- Университет хиёбони кўчасида,  Г-34 йўлининг Университет хиёбонидан Муқимий кўчаси билан кесишган чорраҳасигача бўлган қисмида;

7 май куни соат 7:00 дан 11:00 гача:

- Маҳмуд Кошғарий кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Амир Темур кўчасигача бўлган қисмида:

9 май куни соат 7:00 дан 17:00 гача:

  • Камол Ота Турк кўчасининг Шоҳруҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Алишер Навоий кўчасигача бўлган қисмида.