Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бойматлик отахон раҳмат айтиш учун ҳокимнинг қабулига келди

Пахтачи тумани Боймат қишлоғида истиқомат қилувчи Исмоил Турдиалиев ўтган йилги сайёр қабулда Эркинжон Турдимовга қишлоғига тоза ичимлик суви тармоғини тортиш масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилганди. Мурожаатдан сўнг Боймат қишлоғидаги 1200 дан ортиқ аҳоли, 15-мактабгача таълим ташкилоти, 35-умумтаълим мактаби тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Вилоят ҳокимининг бугунги қабулида мурожаат қилган Фай маҳалласидан София Тошботирова ва Найман маҳаллалик Ҳасанхон Мирзаевга ногиронлик аравачалари берилди.