"Бўзсув" каналида оқиб кетаётган фуқаро қутқариб қолинди
- 23.12.2020 20:00
- 176
- Ҳодиса

Жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 14:56 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани фавқулодда вазиятлар бўлимига туман ИИБ навбатчилик қисми томонидан “Бўзсув” каналида бир фуқаронинг сувда оқиб кетаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Мазкур хабарга кўра, туман фавқулодда вазиятлар бўлимининг бир гуруҳ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.
Фуқаро қутқарувчилар томонидан тезкорлик билан сувдан олиб чиқилиб, тез тиббий ёрдам хизматига топширилган.
ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳаёти сақлаб қолинган фуқаро ҳозирда шифокорлар назоратида бўлиб, ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Теглар:
сувда чўкиш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Жонсиз ўрмон сири
- Кеча, 17:38
- Ўқинг, қизиқ!
Ўқитувчилар сиҳатгоҳларда дам оляптими?
- Кеча, 14:29
- Саломатлик
Умра мавсуми қачондан бошланади?
- Кеча, 13:36
- Хориж
Трамп "муҳим баёнот" билан чиқди
- Кеча, 10:41
- Хориж